Испания Ла Лигасининг 10-турида “Севилья” ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилди.

“Роман Санчес Писхуан” стадионида кечган ўйин голларга бой бўлди. Якунда 4:2 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонди. “Севилья”нинг голларига Жюль Кунде (5'), Юссеф Эн-Несири (45'), Серхио Эскудеро (85') ва Мунир Эль-Хаддади (87') муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг икки голини Яго Аспас (10') ва Hoлитo (36') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)