Ads

Испаниянинг "Севилья" клуби мавсум бошида "Милан"дан ижарага олган ҳужумчиси Андре Силванинг жамоадаги келажаги борасида бир қарорга келди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра андалусияликлар 23 ёшли португалиялик тўпурарни ўз сафида олиб қолмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Севилья” Силвани августда “россонерилар”дан 4 млн евро эвазига 1 йилга ижарага олган эди.

Маълумот учун, Силва жорий мавсум “Севилья” сафида жами 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг тахминий трансфер баҳоси эса 30 млн еврони ташкил этади.