"Севилья" бош мураббийи саратонга чалинди

Испаниянинг "Севилья" клуби бош мураббийи Эдуардо Бериццо простата саратонига чалинди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 48 ёшли мутахассис тез орада операция қилинади. Бироқ, ушбу жарроҳлик амалиёти ўтказилиш санаси ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Севилья" кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида ўз майдонида "Ливерпул"ни қабул қилиб, якунда 3:3 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!