
"Севилья" даниялик футболчи сотиб олди
Туркиянинг “Фенербахче” жамоаси ҳимоячиси Симон Кьер фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттиради.
28 ёшли футболчи “Севилья” сафига кўчиб ўтди. Даниялик ҳимоячи андалусияликлар билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Трансфер суммаси эса 12,5 млн еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, якунланган мавсумда Кьер турк клуби сафида жами 43 та баҳсда майдонга тушди ва 3 та гол киритишга муваффақ бўлди.
Фикрлар