Ads

Испаниянинг “Севилья” клуби “Манчестер Сити” ҳужумчиси Хесус Навасни ўз таркибига қўшиб олди. Бу ҳақда жамоа ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, 31 ёшли футболчи андалусияликлар сафида 2021 йилга қадар ҳаракат қиладиган бўлди ва унинг маоши йилиги 2 миллион еврони ташкил этади.

Қайд этиш лозимки, ушбу жамоа Навас учун бегона эмас. Хусусан, у 2003 йилдан 2013 йилга қадар испан клуби сафида 376 ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урган ва 83 маротаба самарали узатмага муаллифлик қилган.