“Севилья” Италиядан черногориялик ҳужумчини олиб келмоқчи
Ads

 

“Интер” жамоаси ҳужумчиси Стефан Йоветич ўз фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, черногориялик футболчига “Севилья” раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда.  Томонлар музокараларнинг илк босқичини ўтказмоқда.

“Севилья” жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьялни ўз сафига қўшиб олиш умидини узганидан кейин ўз эътиборини черногориялик футболчига қаратди.

Маълумо тучун, жорий мавсумда Йоветич Италия чемпионатининг 5 ўйинида иштирок этди. У етакрлича ўйин амалиётига эга бўлмагани учун бошқа клубга ўтишга тайёр.