“Севилья” сардори “Лестер”га ўтадиган бўлди
Ads

 

Испаниянинг “Севилья” клуби сардори Висенте Иборра фаолиятини Англияда давом эттирадиган бўлди. Ушбу футболчини премьер лиганинг амалдаги чемпиони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда андалусияликлар расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Висенте Иборра карьерасини “Лестер”да давом эттирадиган бўлди. Айни пайтда клуб ва футболчи молиявий томонларни келишиб олишди.

Висенте Иборра яқин кунларда Англияга боради. У ерда тиббий кўрикдан ўтиб, “тулкилар” билан шартнома имзолайди.