Ads

"Манчестер Юнайтед" ўзининг ивуарлик ҳимоячиси Эрик Байини қўйиб юбормоқчи эмас.

Telegraph нашри тарқатган хабарга қараганда манкуанликлар 24 ёшли футболчининг трансфери борасида “Севилья” ва “Тоттенхэм”дан келган таклифларни рад этган.

Маълумот учун, Байи жорий мавсум МЮ сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар имзоланган.