Ads

Бундан олдин айтиб ўтганимиздек кеча Испания Ла Лигасининг 11-турида мусобақа пешқадами ҳисобланган "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган баҳсда каталонияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эътиборлиси, муҳим учрашувда ўз ҳисобига навбатдаги 3 очкони ёздириб қўйишга эришган Эрнесто Вальверде жамоаси очколари сонини 31тага етказиб олишди ва ўз пешқадамликларини янада мустаҳкамлаб олишга эришишд. Ўз навбатида "Севилья" 19 очко билан 5-ўринда қолди.

Қуйида ушбу қизиқарли ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: