БАА чемпионати 21-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - "Шаржа" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур баҳсда дубайликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мезбонлар сафида Жалолиддин Машарипов асосий таркибда ҳаракат қилди ва 90 дақиқа тўлиқ ўйнади. Одилжон Ҳамробеков баҳс охирларига яқин захирадан майдонга тушди. Яна бир ҳамюртимиз Азизжон Ғаниев жароҳатини даволамоқда. Меҳмонлар таркибида эса Отабек Шукуров дастлабки дақиқалардан майдонда тушиб, учрашувни тўлиқ ўтказди.

Қуйида учрашув видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)