Шаҳбоз Эркинов ва Темур Ҳакимов “Қўқон-1912”да кўрикдан ўтмоқда

Барча Суперлига жамоалари қатори “Қўқон-1912” клуби аъзолари ҳам янги мавсумга тайёргарликни давом эттиришмоқда. Тошкентда йиғин ўтказаётган Қўқонликларнинг машғулотлари “Миллий” стадионга кўчди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Жамоа таркибида ўзгаришлар ҳам йўқ эмас. Ўтган мавсумни ижара асосида ўтказган футболчилар – Жалил Кимсанов (“Нефтчи”), Аваз Маматхўжаев (“Нефтчи”) ва дарвозабон Ислом Абдуллаев (“Истиқлол”) яна “Қўқон-1912”га қайтишди ва машғулотларда иштирок этишмоқда. Шунингдек, Қўқонликлар учун бегона бўлмаган Жамшид Ҳасанов, тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов ва 2011 йилда Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони қаҳрамонларидан бири Темур Ҳакимовлар ҳам “Қўқон-1912” йиғинида қатнашишмоқда. Бу футболчилар айни дамда кўрикда бўлиб туришибди. Сербиялик футболчиларимиз Дарко Гожкович ҳамда Марко Миличлар ҳам жамоа йиғинига қўшилиши кутилмоқда.

Дарвозабон Ўткир Юсупов ва ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов эса Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган. Ойбек Рустамов эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!