Шаҳрам Туркияда иккинчи бўлди
Ads

Туркиянинг Анталия шаҳрида муайтай бўйича ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазрлиги матбуот хизматидан хабар беришларича ушбу мусобақада дунёнинг 36 та давлатидан ташриф буюрган 1250 нафар спортчи иштирок этган.

Унда юртимиз шарафини 18 нафар вакиллармиз ҳимоя қилиб, 3 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 6-ўринни эгаллади.

Бобиржон Турумов (-44 кг), Мирзабeк Мирзаев (-48 кг), Фируз Давлятов (-58 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шаҳрам Хасанхонов (-71 кг), Жавоҳир Муинжонов (-67 кг) вице-чемпионликни қўлга киритган бўлса, Зубайдулло Каҳрамонов (-50 кг) ва Шахриёр Аскаралиeв (75 кг) бронза медалини қўлга киритди.