
Шаҳзод Убайдуллаев: Миллий термага келганда масъулият бошқача бўлади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 сентябрь куни Тожикистон термасига қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганини яхши биласиз.
Мазкур беллашувда терма жамоамиз устози Вадим Абрамов таркибда бир қатор янги ўйинчиларни ҳам синаб кўрди. Улардан бири “Металлург” ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаев эди ва у Тожикистонга қарши баҳсда гол уришга муваффақ бўлди. Иқтидорли футболчи таассуротларини қуйидагича изоҳлади:
- Дебютдаги биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Боз устига бу миллий терма жамоадаги ўйин эди. Худога шукр, илк ўйинимда гол уришга муваффақ бўлдим. Бундан кейин ҳам, янада яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Термага келганда масъулият бошқача бўлади. Ортингизда ватан туради ва сиз, албатта ватан учун ўйнайсиз. Тожикистонга қарши биринчи марта ўйнадим. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди.
Комментарии