Шакира Испанияда солиқдан қочганликда айбланмоқда

Колумбиялик машҳур қўшиқчи, “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикенинг турмуш ўртоғи Шакира Испания ғазнасига солиб тўламаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Colombia.com сайти хабар бермоқда.

Шакирага айни дамда 6та модда бўйича айблов қўйилмоқда. “Барселона” прокуратурасининг маълум қилишича Шакира Испания ғазнасидан 15 млн евро қарз.

Бундан ташқари у Испанияда яшаб туриб ўзининг солиқ резидентини ҳисобламаган ва икки йил давомида пул ювиш орқали ўз даромадларини яшириб келган.

Шакирага яқин манбааларнинг хабар беришича у ушбу қарзларни тўлашга ва полиция билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Шакира ва Пике 2010 йилдан буён бирга яшаб келмоқда. Уларнинг икки нафар ўғил фарзанди бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!