Шакира ва Пике
Ads
 

"Барселона"нинг тажрибали ҳимоячиси Жерар Пике ва унинг оламга машҳур рафиқаси Шакира барча мухлисларини хавотирга қўйди.

Бу юлдузли жуфтлик интернетга аварияга йўлиққан машина, уни чуқурдан тортиб чиқаришга уринаётган Шакира ҳамда унинг фарзандлари - Саша ва Милан акс этган фотосуратни жойлайди.

Аслида аварияга учраган машинанинг Пике ва Шакирага умуман алоқаси йўқ бўлиб чиқди. Шакира фарзандларини хурсанд қилиш учун машина эгаларидан уни ҳудди "Супермен" фильмидаги каби тортиб чиқаришга уриниб, бу "ишини" суратга муҳрлашга рухсат сўраган.

SPORTS.uz