Шакири: Балки ҳозир фаолиятимдаги энг яхши ўйинларимни кўрсатаётгандирман

"Ливерпуль" клуби форварди Шердан Шакири Evening Standard нашрига "Энфилд"да ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида гапириб ўтди.

"Ливерпуль" учун ўйнашни севаман, буни майдонда ҳам кўриш мумкин. Мен ўзимни майдонда жуда ишончли ҳис қиляпман. Балки ҳозир фаолиятимдаги энг яхши ўйинларимни кўрсатаётгандирман", - дейди швейцариялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Шакири "Ливерпуль" сафига ёзда келиб қўшилган эди. У жорий мавсум мерсисайдликлар сафида жами 15та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!