"Шальке 04" клуби ярим ҳимоячиси Леон Горецка фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Mundo Deportivo нашри. Гельзенкирхенликлар 22 ёшли немис футболчиси билан тузган шартномаси мавсум охирида якунига етади, бироқ ёзги трансферлар мавсумида уни қўйиб юборишга рози.

Футболчининг агенти клуб раҳбариятидан мижозини трансферга қўйишга рухсат олган. Ҳозирда футболчига "Барселона" жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг учун 30 миллион евро тўлашга тайёр. Скаутлар Горетцканинг "Лейпциг"га (2:0) қарши Германия чемпионати 1-туридаги ўйинини кузатишган.

"Шальке 04" раҳбарияти ўз етакчисининг келаси мавсум эркин агент сифатида Бундеслигадаги рақиби "Бавария"га ўтишини истамаётир.