Ads

Гельзенкирхеннинг "Шальке" клуби спорт директори Кристиан Хайдель Англия премьер-лигасида чипталар нархи жуда баланд эканлигини жиддий танқид остига олди.

“Англиядаги нархларга қаранг! Мен у ерда кўп бўлганман. У ердаги стадионларда ажойиб муҳит ҳукмрон. Лекин, шуни айтишим мумкинки, буни футболга ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Германияда эса биз мухлисларга қулайлик яратишга, улар учун чипта нархларини туширишга ҳаракат қиламиз. Футбол барчага, жумладан оилалар ва ёш мухлислар учун ҳам очиқ бўлиши керак”, - дейди Хайдель.

Маълумот учун, Англияда энг арзон абонемент 514 евро бўлса, Германияда 319 евро.