Ads

Хабарингиз бор кеча Хитой Суперлигасида янги мавсум старт олди. 

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган "Шанхай СИПГ" клуби илк турни сафарда ҳамшаҳари "Шанхай Шеньхуа"га қарши ўтказди. Мазкур беллашувда "қизиллар" 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Эътиборлиси "Шанхай СИПГ"нинг сўнгги голига айнан Аҳмедов муаллифлик қилди. Шунингдек Одил бугунги ўйинда сариқ карточка ҳам олганини қўшимча қилиш жоиз. Голдан сўнг эса терма жамоамиз сардори захирага олинди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: