Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шанхай СИПГ" ҳамда "Ульсан Хёндэ" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Азиз Асимов бошқариб борган учрашувда мезбонлар 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Аҳмедов баҳсни асосий таркибда бошлади ва 80-дақиқада захирага олинди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Шу тариқа шанхайликлар ҳисобидаги очколар сони 9 тага етди ва жамоа гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф босқичига чиқди. "Шанхай СИПГ" 1/8 финал босқичида Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клуби билан куч синашади.