Ads

Италиянинг “Рома” жамоаси расмий сайтида ёзилишича, жамоа Бразилиянинг “Шапекоэнсе” жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Учрашув 1 август куни Римдаги “Олимпико” стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашувдан тушган барча пуллар авиаҳалокатга учраган “Шапекоэнсе” ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Ўтган йилнинг 29 ноябр санасида бортида “Шапекоэнсе” футболчилари бўлган самалёт Колумбиянинг Медьелин шаҳрида ҳалокатга учраган эди. Бортдаги 77 кишидан фақат 6 нафари тирик қолади. Жумладан “Шапекоэнсе”нинг 3 нафар футболчи ҳам.

Кеча “Барселона” ўз майдонида Гампер кубоги учун кечган баҳсда бразилияликларни йирик – 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди.