"Шапекоэнсе" клуби ногиронга айланган дарвозабонга иш беради

Ўтган ойда Бразилиянинг “Шапекоэнсе” жамоаси авиаҳалокат сабаб бир нечта футболчисидан айрилган эди. Лекин авиаҳалокатга учраганлар орасида тирик қолганлар ҳам бўлганди.

Улардан бири дарвозабон Жаксон Фолман эди, лекин у ҳалокат сабаб ўнг оёғидан айрилган эди. “Шапекоэнсе” клуби маъмурияти ногиронга айланиб қолган бу футболчини қўллаб-қувватлаш мақсадида унга иш таклиф қилмоқда.

Клуб ижрочи директори, Руи Кошта “Шапекоэнсе” клуби футболчи учун ёрдам беришга ҳамиша тайёр эканлигини таъкидлади.

- Биз Жаксон Фолман билан ишлашда давом этмоқчимиз. Бу қачон ёки қай ҳолатда амалга оширилиши ҳақида аниқ маълумот бера олмасамда, барчамиз бундан жудаям мамнун бўламиз. Умид қиламизки у тезроқ рухий ва жисмоний ҳолатини яхшилай олади, дейди - Руи Кошта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!