Шавкат Саломов нима сабабдан майдондан четлатилди? (Видео)

Турнинг илк учрашуви Термизда кечди. Унда маҳаллий "Сурхон" жамоаси Қаршининг "Насаф" клубига қарши баҳс олиб борди. Беллашувнинг 76-дақиқасида "Насаф"нинг сербиялик легионери Марко Станоевичга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

Шундан сўнг ҳар иккала жамоа футболчилари ўртасида тортишув юзага келди ва унда Ҳусниддин Алиқулов фаол иштирок этди. Мазкур вазиятга "Сурхон" сардори Шавкат Саломов ҳам аралашди ва рақиб юзига тупурди. Буни қуйида келтирилган видеолавҳада "аждарлар"нинг 4-рақамдаги футболчиси юзини артаётганидан ҳам пайқаш мумкин.

Натижада учрашув  бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев Алиқуловга сариқ карточка, Саломовга эса спортчига хос бўлмаган ҳаракати учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaka
14/03/2020 09:20
Shavkat Salomov Nasaf 2 golni urganda stadiyon sudya pidaraz deganda muhlislarga qarab jim diyishni urniga qullarni kutarib qattiqroq dep ishora qildi bunaqa uyinchilarni qizilki qizil yuq qilish kerak
Davron Jenjayev
14/03/2020 09:07
shavkat qaridin kutti qisib pensiaga chiq