Шахмат бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда (фото)

  Пойтахтимизда 1 июнь - Болаларни ҳимоя қилиш Халқаро куни шахмат бўйича рейтинг турнири старт олган эди. Жорий йилнинг август ойида Москвада болалар ўртасида анъанавий "Ботвинник кубоги" бўлиб ўтади. Ана шу нуфузли турнирга йўлланма олиш илинжида бўлган 100 нафар ақл пешволари энг юқори балл тўплаш илинжида дона сурмоқда.

  Бугун якшанба куни 3- ва 4-тур ўйинлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўйинлар стандарт йўналишида, 7 тур бўлиб ўтади.