Шахрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ва Исроил Мадримовнинг 25 ноябрь кунги жанглари жонли эфирда намойиш этилади
Спортчиларимизга омад тилаб қоламиз
Айни дамда профессионал боксда фаолият олиб бораётган уч нафар боксчимиз – Шахрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ҳамда Исроил Мадримов 25 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Атлантик-Сити шаҳрида ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишади.
Эътиборлиси, ушбу жанглар 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 07:00дан бошлаб “Спорт” телеканалида тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
Ҳамюртларимиз шу куни қуйидаги боксчларга қарши ринга кўтарилишади:
Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Исаак Зарате (АҚШ)
Шахрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Мигель Замудио (Мексика)
Исроил Мадримов (Ўзбекистон) – Владимир Эрнандез (Мексика)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар