"Шахтёр" мухлислари "Манчестер Сити"га қарши баҳсда ажойиб перформанс тайёрлашмоқчи

ЕЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шахтёр" ҳамда "Манчестер Сити" клуби жамоалари ўртасидаги баҳс олдидан мезбонлар мухлислари ажойиб перформанс тайёрлашмоқчи.

6 декабр санасида Харьковдаги "Металлист" стадионида ўтадиган баҳс олдидан ЕЧЛ мадҳияси чалинадиган вақтда мезбон жамоа мухлислари Зорронинг ниқобини тақиб олишмоқчилар.

Улар шу йўл билан жамоа бош мураббийи Пауло Фонсекони қўллаб-қувватламоқчилар. Боиси, ушбу мутахассис "кончилар" гуруҳ босқичидан чиқа олишса, матбуот анжуманига айнан Зорро ниқобини таққан ҳолда келишга ваъда берган эди.

"Шахтёр"нинг плей-оффга чиқиши учун эса "шаҳарликлар"га мағлуб бўлмаслик кифоя қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!