"Шахтёр" устози "Бавария"ни бошқариши мумкин

CHERY AUTO

Донецкнинг “Шахтёр” клуби бош мураббийи Паулу Фонсека “Бавария” клубини бошқариши мумкин бўлган мутахассислар қаторида эътироф этилмоқда.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 44 ёшли португалиялик мутахассис номзодини клуб бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге ва клуб спорт директори Хасан Салихамижичлар қўллаб-қувватлашмоқда. Бироқ, Фонсека немис тилини билмайди ва бу унинг “Бавария”ни бошқариш имкониятларини кескин пасайтириб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жамоа мавсум бошида Карло Анчелоттини истеъфога чиқаргач, 72 ёшли Юпп Хайнкес билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзолаган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию