Шер Мамазулунов Беларусь вакилига қарши қизиқарли жанг ўтказди (Видео)

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган “Fair Fight” турнирининг иккинчи марказий жангида яна бир юртдошимиз Шер Мамазулунов ҳам ўз жангини ўтказди. Унинг рақиби Беларусь вакили Микита Шостак бўлди.

Шостак шу кунга қадар 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида ғалаба қозонган ва ўта жиддий рақиблардан эди. Кутилганидек, у жиддий қаршилик кўрсата олди. Бироқ, ҳамюртимизнинг тажрибаси қўл келди.

Биринчи раунда нисбатан рақибини фаол ҳаракат қилишга имкон яратди ва қолган раундларда Мамазулунов ўзининг тезкор ва аниқ ҳаракатлари билан жанг тақдирини ҳал қилди. Ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, юртдошимиз навбатдаги муваффақиятига эришди.

 Ушбу ғалаба билан ҳамюртимизни муборакбод этамиз!

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар