Шер Мамазулунов тарозидан ўтди. Эртага жанг! (Видео)

Ҳамюртимиз  Шер Мамазулунов навбатдаги жангини эртага Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган жанг кечасида ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. 

Ше1

У К-1 бўйича "Fair Fight" турнирида рингга кўтарилади. Юртдошимизнинг бу сафарги рақиби Беларусь вакили Микита Шостак бўлади. Бугун, мазкур жанг аввалидаги вазн ўлчаш ва "Face to face" маросими бўлиб ўтди. 

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳамюртимиз сўнгги жангини “Toshkent Open” турнири доирасида туркиялик Батухан Демирга қарши ўтказиб, техник нокаут билан ғалаба қозонган эди.  

Қуйида, бугунги тадбирдан видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)