Шерзод Хусанов эртага рингга кўтарилади

Польшанинг Ястшембе-Здруй шаҳрида эртага 21 сентябрь куни профессионал бокс бўйича нуфузли мусобақа ташкил этилади.

Унда мамлакатимиз шарафини Шерзод Хусанов (21-0-1) польшалик Дамиан Йонакка (40-0-1)  қарши ҳимоя қилади.

Маълумот учун 38 ёшли боксчимиз Шерзод шу кунга қадар 21 жанг ўтказиб уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган ва бир маротаба дуранг қайд этган бўлса, Дамиан ҳозирда 35 ёшда. У 40 жангдан биттасида дурангга эришган ва қолган жангларда қўли баланд келган.

Нокаутлар бўйича ҳам Дамиан устун. Унинг ҳисобида 21та нокаут мавжуд. Шерзоднинг ҳисобида 9та нокаут бор