Шимолий кореялик футболчи
Ads

"Кальяри" ҳужумчиси Хан Кван Сон фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.

Турин клуби Шимолий кореялик футболчининг трансферини эълон қилди.

Аввалроқ, Хан Кван Соннинг трансфери 5 млн еврога баҳоланаётган эди.

20 ёшли футболчи аввалига асосий жамоа билан машғулот ўташи ва кейинчалик ёшлар жамоасида тўп тепиши кутилмоқда. Шу билан бирга, вақти-вақти билан асосий жамоада ҳам кўриниш бериб туради.

EDd1RhnXsAEw_K2EDd1Ri5XkAAjWcL

Хан Кван Сон 2017 йилдан бери Италияда фаолият юритиб келмоқда. У Италияда гол урган дастлабки КҲДР футболчиси ҳисобланади.

Ўтган мавсумни ижара асосида Б Сериянинг "Перужа" клубида ўйнади ва 20 та баҳсда майдонга тушиб, 4 та гол урди.