Шмельцер "Боруссия" Дортмунд сафида 350-ўйинини ўтказди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Марсель Шмельцер кеча Бундеслиганинг 3-туридан ўрин олган "Айнтрахт"га (3:1) қарши баҳсда майдонга тушди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра ушбу ўйин 30 ёшли футболчи учун дортмундликлар сафидаги юбилей 350-ўйин бўлди. Таъкидлаш лозимки, Шмельцер “Боруссия” сафида ушбу кўрсатгични қайд эта олган 9-футболчи бўлиб тарихга кирди.

Маълумот учун, Шмельцер асли “Боруссия” Дортмунд тарбияланувчиси ҳисобланади. У ушбу жамоа сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган давр мобайнида у ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 33та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!