Шоҳжаҳон Эргашев билан ташкил этилган матбуот анжуманида ТДИУ талабаси у билан жанг ўтказмоқчи бўлдими? (Фото)
Ads

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида таниқли спортчимиз, профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда университет раҳбарияти, талабалар, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари ва қатор ОАВ вакиллари иштирок этишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Rasm5 

Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган анжуман йиғилганларнинг ёдида узоқ вақт қоладиган бўлди. Маҳоратли чарм қўлқоп устаси тадбирда фаолияти давомида ўтказган жанглари, болаликдан боксга қандай меҳр қўйгани ва яқин келажакдаги мақсадлари ҳақида гапириб берди.

Айниқса, талабалардан бирининг боксчимиз билан худди жангдан олдин ташкил қилинадиган нигоҳ уруштириш ҳолатида ўзини синаб кўрмоқчи бўлгани барчанинг эътиборини тортди.

Rasm1

Тадбир сўнгида университет раҳбарияти томонидан Шоҳжаҳон Эргашевга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, спортчимизнинг ўзи ҳам мухлисларига дастхати туширилган бокс қўлқопларини тақдим қилди.

Rasm10

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
sardor Ollazov
01/03/2019 15:36
Ux utkasin