Шоҳжаҳон Эргашев ижросидаги ушбу зарба жанг тақдирини ҳал қилди (Видео)

Россиянинг Красногорск шаҳридаги “Vegas City Hall” аренаси мезбонлигидаги профессионал бокс кечасида рингга кўтарилган Шоҳжаҳон Эргашев беларуслик Дмитрий Милюшани муддатидан аввал мағлуб этди. Жангнинг иккинчи раунди ўтиб бораётган бир паллада ҳамюртимиз танага кучли зарба йўллади. Лекин бу раунд якунига қадар Милюшани жанг олиб боришига тўсқинлик қилмади.

Аммо иккинчи раунд ўз якунига етганидан сўнг, бу зарба жиддий жароҳат етказгани маълум бўлди. Беларусь вакилининг қовурғасига шикаст етганлиги учун учинчи раундга чиқа олмади ва ҳамюртимиз навбатдаги тезкор ғалабасини қўлга киритди. 

Қуйида, жанг тақдирини ҳал қилган воқелик ёхуд зарбани томоша қилишингиз мумкин.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
17/11/2020 13:57
Шу кунги бошка жанглар-чи? Яна бошка боксчиларимиз жанг утказишлиги керак эди? Статистикада хам янгиланмади. Ёки учрашувлар бекор килинади-ми?

Минбар

Барча блоглар