Шоҳжаҳон Эргашевнинг вазнида янги IBF чемпиони аниқланди (нокаут видеоси)

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) вакант бўлиб турган IBF чемпионлик камари учун Пуэрто Рико вакили Сабриел Матиас ва аргентиналик Иеремие Понсе жанг олиб борди. 

Америка Қўшма Штатларининг Миннеаполис штатида жойлашган "Armory" аренасида, PBC компанияси томонидан ташкил этилган жангнинг 5-раундида Матиас рақибини нокдаун ҳолатига тушурди. 5-раунд якунидан сўнг, Понсенинг бурчаги жангни давом эттира олмаслигини билдирди. Шу тариқа Сабриел Матиас IBF йўналишида чемпионга айланди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев ушбу йўналишда 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!