Шомуродов ҳам жамоасини мағлубиятдан қутқариб қололмади (видео)

Хабарингиз бор кеча Россия кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Спартак" - "Ростов" учрашуви ўтказилди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинда Йордан Ларссон дублга эришиб, жамоасини кейинги босқич сари етаклади. Ростовликлар эса баҳс охирида ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг голлик паси эвазига битта гол уришди. Аммо бу мағлубиятдан қутилиб қолиш учун етарли бўлмади. Шу тариқа, «Спатрак» чорак финалга йўл олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: