Шомуродов Моуриньо билан қандай танишганини айтиб берди(ФОТО)
Ads

"Ростов" клуби ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси форварди Элдор Шомуродов агенти Герман Ткаченко ва "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо билан қандай танишганини айтиб берди.

"Герман Ткаченко билан қандай танишганман? Уни менга Самвел Бабаян таништирган. Бабаян у пайт терма жамоамиз бош мураббийи эди. Герман ўйин куни ташриф буюрди. Беллашувдан сўнг, у билан кўришдик, гаплашдик ва барчаси ҳал бўлди. Герман менга Моуриньо билан учрашув бўлишини айтмаган эди. Аммо сюрприз борлигини айтди. Биз гаплашиб ўтирдик ва бир пайт Моуриньо кириб келди.

Олдинига ишонмадим, кейин сўрашидим, бироз суҳбатлашдик. У Осиё Кубогида шархловчилик қилган эди. Ткаченко Жозега мен у ерда ўйнаганим ва гол урганимни тушунтирди. Моуриньо эса буни билган экан," - деди Шомуродов "Матч ТВ"га берган интервьюсида.

51079077_2006708249631321_9045783369249225888_n