Шомуродов ўйнаган ўйинда "Женоа" 3 очколик бўлди (видео)
Генуяликлар муҳим ғалабани тантана қилди.
Италия А Сериясининг 19-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Женоа” ўз майдонида “Кальяри”ни қабул қилди.
Ўйин тақдирини 10-дақиқада Маттиа Дестро томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди. Шу тариқа “Женоа” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шомуродов эса асосий таркибда майдонга тушди ва 77 дақиқа тўп сурди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар