Шомуродов супер гол урган ўйинда

Италия А Сериясининг 32-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган “Женоа” ўз майдонида “Специя”ни қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашув 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Шу куни генуяликлар сафида Шомуродов ўйинни захира ўриндиғида бошлади, аммо иккинчи бўлимда майдонга туширилган Элдор ниҳоят гол урди ва узоқ муддатли голсиз сериясига барҳам берди.

“Женоа”нинг яна бир голига Жанлука Скамакка (62') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар