Шомуродов Турин сафари олдидан машғулотга киришди (фото)

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби Италия А Серияси 22-туридан ўрин олган учрашувни меҳмонда ўтказади. "Торино" майдонига сафар қиладиган генуяликлар ушбу баҳс учун тайёргарлик жараёнини бошлаб юборган.

Қувонарлиси, жароҳат туфайли ўтган турдан ўрин олган "Наполи"га қарши ўйинни ўтказиб юборган Элдор Шомуродов навбатдаги беллашув учун машғулотларга киришди. "Грифонлар" матбуот хизмати клуб расмий саҳифасига бир неча суратларни юклади.

IMG_20210209_011106

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар