Шомуродов

Бошқа чемпионатларда бўлгани каби, Аппенин яриморолида ҳам бош соврин учун кураш қизигандан қизимоқда. Жорий мавсум "Скудетто" учун "Ювентус"дан ташқари, "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби Италия А Серияси 30-туридан ўрин олган учрашувни "Ювентус"га қарши ўтказади. Амалдаги чемпион Турин клуби ўртамиёна генуяликларни меҳмон қилади. Ушбу баҳс 11 апрель куни 18:00 да старт олиши режалаштирилган.

Сўнгги пайтларда ўзига ўхшамаётган ҳамюртимиз мазкур ўйинда ўзини кўрсатиши лозим. Сабаби, бир неча ой аввал, унга айнан "кекса сеньора"дан қизиқиш борлиги хабар қилинган эди. "Юве"га қарши баҳсдаги фаол ўйин яна туринликлар эътиборининг ҳамюртимизга қаратилишига сабаб бўлиши катта эҳтимол.

Шомуродов буни яхши ҳис қилган ҳолда машғулотларни бошлади. "Грифонлар" матбуот хизмати ушбу жараёндан фотосуратларни тақдим этди.

photo_2021-04-08_16-34-30

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
PAXTAVAR
08/04/2021 18:03
Элдор яхшиям бу ердаги харомхурлардан кочиб уша ёкларга кеттинг. омадингни берсин. агар кетмаганингда сенам ПФЛ да бази бир иккиюзламачи махмадоналарга ухшаб колардинг. олга Элдор