Шомуродов захирадан майдонга тушган ўйинда

Италия А Сериясининг 24-турида “Интер” ўз майдонида “Женоа”га қарши баҳс олиб борди.

“Сан Сиро”даги беллашув 3:0 ҳисобида “нерадзуррилар”нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди. “Интер”га ғалаба келтирган голларга Ромелу Лукаку (1'), Маттео Дармиан (69') ва Алексис Санчес (79') муаллифлик қилди. Шу куни “Женоа” сафидаги ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 62-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар