Шомуродовга жамоадоши қандай сакраш кераклигини кўрсатди (фото)

Элдор Шомуродов ўйнаётган “Женоа” А Сериянинг 24-турида мусобақада пешқадамлик қилаётган “Интер” жамоаси меҳмони бўлади.

Еттита учрашувдан бери мағлубиятсиз сериясини давом эттираётган генуяликлар Миландаги ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, машғулотлар жараёнида жисмоний ҳолат, жамоавий ўйин кучайтириш, дарвозага зарба беришдан ташқари, техник ва тактик усулларни ўзлаштиришга эътибор қаратмоқда.

“Женоа” матбуот хизмати машғулотлардан тарқатаётган суратлар орасида биттаси эътиборимизни тортди. Унда Элдор Шомуродов жамоадошининг баланд сакраганига ҳавас билан қарагани акс этган. Шу ва ўзбек ҳужумчисининг машғулоти акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Squadra-2-2-1

155376154_4342517475759139_7445824694364507350_o

152172684_4315761781768042_8584292175418106366_o

151224435_4310798312264389_3790184648226989695_o

“Интер” – “Женоа” учрашуви 28 февраль куни Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар