Шомуродовни қўйиб юборган “Женоа” яна бир осиёлик футболчини оляпти

Элдор Шомуродовни “Рома”га трансфер қилган “Женоа” янги мавсум олдидан ўз таркибига япониялик Юто Нагатомони қўшиб олмоқчи.

Тажрибали ҳимоячи айни пайтда эркин агент ҳисоланади ва янги иш жойи топиш учун “Женоа” сафига қўшилишга қарши эмас. Нагатомо ўтган мавсумда “Марсель” шарафини ҳимоя қилди ва Франция чемпионатида 25 та учрашувда майдонга тушди.

“Женоа” осиёлик ўйинчига бир йиллик битим таклиф қилди.

Нагатомо учун А Серия бегона эмас. У фаолияти давомида “Чезена” ва “Интер” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Jurnalist Suxrobjon
17/08/2021 10:28
Ibrohimxalil o'tmadimi Jenoaga. bir shov-shuv ko'tarishgandi-ku. oxiri nima bo'ldi?