Шомуродовнинг голи ҳам

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган “Ростов” бугун Европа лигаси саралашининг 3-раундида ўз майдонида Исроилнинг “Маккаби” клубини қабул қилди.

Биз учун қувонарлиси, Элдор шу куни рақиб дарвозасини ишғол қилди ва 15 та ўйиндан буён давом этиб келаётган голсиз сериясига барҳам берди. Афсуски, унинг голи “Ростов”ни мағлубиятдан қутқариб қололмади. Якунда “Маккаби” 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)