Шомуродовнинг жамоадоши Германияда операция қилинди (ФОТО)

“Ростов” клуби ярим ҳимоячиси Данил Глебов Германияда муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, 20 ёшли футболчи Россия премьер-лигасининг 17-туридан ўрин олган “Динамо” Москвага қарши ўйинда жароҳат олган эди. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берилмаган.

ростов_4

Маълумот учун, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп суридаган “Ростов” айни дамда 30 очко билан 5-ўринда бормоқда. Ростовликлар ўзларининг навбатдаги учрашувни 30 ноябрь куни “Урал”га қарши ўтказишади.