Шомуродовнинг жамоаси бу мавсум Европа лигаси учун курашади

"Ростов" клуби собиқ мураббийи Игорь Гамуланинг сўзларига кўра жамоа бу мавсум Европа лигаси йўлланмаси учун курашади.

“Ростов” ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқади ва Европа лигаси йўлланмаси учун курашади. Жамоа мавсумнинг қолган қисмида деярли барча етакчиларни ўз майдонида қабул қилади - "Спартак", "Локомотив", "Краснодар" ва "Зенит", - дейди Гамула.

Маълумот учун, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган “Ростов” айни дамда Россия премьер-лигасида 17та турдан сўнг 28 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!