Шомуродовнинг жамоаси Европада энг яхши ҳимояга эга жамоалар қаторида тилга олинмоқда

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сурадиган Россиянинг “Ростов” клуби ўз дарвозаси томонга зарба ўтказиб юбормаслик борасида Европа клублари орасида юқори кўрсатгични қайд этмоқда.

Рақиб жамоа футболчилари бир ўйинда ростовликлар дарвозаси томон ўртача 2,07 та зарба йўллашади ҳолос.

Бу кўрсатгич борасида энг яхши кўрсатгич Загребнинг «Динамо» (1,64та зарба) клубига тегишли. Кейинги ўринларни эса «Манчестер Сити» (1,83) ва АИК (1,94) клублари эгаллаб туришибди. Тўртинчи ўрин эса «Ростов»га тегишли.

Маълумот учун, “Ростов” жорий мавсум жами 16та расмий учрашувда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 9та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!