Шомуродовнинг жамоаси мухлисларга нимани тақиқлади? (ФОТО)
Ads

Ҳамюртимиз Элдорбек Шомуродов тўп сурадиган "Ростов" клуби раҳбарияти жамоанинг уй ўйинларида мухлислардан стадионга карнайлар олиб киришни тақиқлади.

“Фарзандлари билан ўйинга келадиган кўп сонли ишқибозларнинг илтимосига кўра “Ростов” клуби раҳбарияти мухлисларнинг “Ростов Арена”га карнайлар олиб киришини тақиқлади. Ушбу янги қоида жамоанинг “Оренбург”га қарши ўйинидан бошлаб кучга киради. Таъкидлаш керакки бу қоида  барабанлар ва шиқилдоқларга таалуқли эмас”, - дейилади клуб баёнотида.