Шомуродовнинг жамоаси норвег клубини мағлуб этди

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган Россиянинг “Ростов” клуби мавсумнинг иккинчи ярми учун Испанияда тайёргарлик олиб бормоқда.

Бугун Валерия Карпин шогирдлари мазкур йиғин доирасида ўзларининг дастлабки назорат учрашувларини ўтказишди.

Бу сафар уларга Норвегиянинг “Олесунн” клуби рақиблик қилди. Мазкур беллашувда россияликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Назорат ўйини

«Ростов» (Россия) — «Олесунн» (Норвегия) – 2:1 (2:0)

«Ростов»: Песьяков (Ермаков, 46), Плиев, Ингасон, Вилюш, Паршивлюк, Скопинцев, Чуперка, Шомуродов, Гацкан, Зуев, Сигурдарсон (Маер, 83).